Қурилиш вазирлиги ва Golden House компанияси Тошкентдаги «Анҳор Локомотив» боғида турар жой ва бизнес мажмуалари қурилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Боғ ҳудудидаги савдо маркази эгаси ўз ҳуқуқларини бошқа компанияга ўтказишни режалаштирмоқда, у савдо маркази ўрнида янги бино қуради.
Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пўлатов «Анҳор Локомотив» боғига туташ ҳудудларда режалаштирилган қурилиш ишлари юзасидан Бош прокуратура, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда пойтахт ҳокимлигига депутатлик сўрови юборди. Аввалроқ фаоллар боғни сақлаб қолиш учун имзо йиғаётганди.
Фаоллар Тошкентдаги «Анҳор Локомотив» боғини сақлаб қолишни талаб қилмоқда. Бу ерда 15 дан ортиқ иншоот, жумладан, кўп қаватли турар жой мажмуалари, бизнес маркази ва апарт-меҳмонхона қурилиши режалаштирилган. Маҳаллий аҳоли лойиҳага қарши имзо тўплашни бошлаб юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг